Хабарларга кўра, тахминан 70 ёшда бўлган фил фотосессиядан сўнг кўп ўтмай нобуд бўлган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогерни ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айблаб, уни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.
NDTV маълумотига кўра эса, маҳаллий ҳокимият филнинг ўлими табиий сабаблар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирган.
Бироқ жамоатчилик орасида ҳайвон фотосессия пайтидаги стрессни кўтара олмагани ҳақидаги қарашлар ҳам кенг тарқалган.






