АсосийЖамият

ЙПХ ходими устига машина ҳайдаган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди

Фарғона вилоятида йўл-патруль хизмати ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчи 7 суткага маъмурий қамоққа олинди.

'ЙПХ ходими устига машина ҳайдаган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, воқеа бозор ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланган Nexia-1 автомобилини тўхтатиш билан бошланган. Инспектор ҳайдовчига қоидабузарликни тушунтирганда у бунни инкор этиб, мазкур жойда светофор мавжуд эмаслигини билдирган.

Ҳайдовчидан ҳужжатлар сўралганда у автомашинага ўтириб, ички ишлар ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳолда бақир-чағир қилган ва транспорт воситасини ходим томонга ҳайдаб, воқеа жойидан қочиб кетган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи Қоратепа қишлоғида тўхтатилган.

Сўроқ жараёнида у агрессив ҳолатда бўлганини, жаримадан қочиш мақсадида воқеа жойидан кетиб қолганини билдирган. Суд мажлисида эса ўз айбига иқрор бўлиб, ўша куни отасининг автомашинасида шифохонага боргани, қайтишда ЙПХ ходими томонидан тўхтатилгани ва унинг қонуний талабига бўйсунмай кетиб қолганини маълум қилган ҳамда суддан енгиллик сўраган.

Суд тўпланган далиллар ва томонларнинг фикрларини инобатга олиб, ҳайдовчини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан айбли деб топди ва унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Шунингдек, 194-модданинг 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари — 2 миллион 60 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. 34-модда тартибида якуний жазо сифатида 7 сутка маъмурий қамоқ қўлланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада 5 нафар гиёҳвандлик қонунбузарга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:09

    Фарғонада 5 нафар гиёҳвандлик қонунбузарга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди

    Қонунбузарлар панжара ортида мулоҳаза қилиш ва хатоларини тушуниш имконига эга бўлди.

    'Индонезияда 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:59

    Индонезияда 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди

    Бугун эрталаб Индонезиянинг Тернат ороли яқинидаги Молукка денгизида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди, натижада камида бир киши ҳалок бўлди.

    'Трамп НАТОга таҳдид қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:51

    Трамп НАТОга таҳдид қилди

    АҚШ Президенти Дональд Трумп бугун, 2 апрель куни Эрон билан можаро бўйича халққа йўллаган мурожаатида, НАТОдан чиқиш масаласини жиддий кўриб чиқишини маълум қилди.

    'Ҳиндистонда россиялик блогер сабаб фил нобуд бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:04

    Ҳиндистонда россиялик блогер сабаб фил нобуд бўлди

    Ҳиндистонда россиялик блогер томонидан фотосессия учун пушти рангга бўялган филнинг ўлими ижтимоий тармоқларда катта баҳсларга сабаб бўлди.

    'Ўзбекистонда нечта мактаб бор?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:29

    Ўзбекистонда нечта мактаб бор?

    Умумий ўрта таълим муассасалари сони ортиб бормоқда.

    'Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:24

    Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар пора билан ушланди

    Тошкент вилоятида суд ҳукмини ўзгартириб беришни ваъда қилган адвокат пора олаётган вақтида қўлга олинди.