АсосийДунё

Мактабда ўқувчи отишма содир этди

Ҳодисадан сўнг мактаб вақтинча ёпилиб, ўқувчилар уйларига жўнатилган.

'Мактабда ўқувчи отишма содир этди'ning rasmi

Бугун, 26 март куни Россиянинг Челябинск шаҳридаги 32-мактабда 9-синф ўқувчиси томонидан содир этилган отишма оқибатида ўқитувчи ва ўқувчилар жабрланди.

Маълум қилинишича, 15 ёшли ўқувчи дарс вақтида синфга кириб, аввал икки ўқитувчига газ пуркагич ишлатган, сўнг эса синфдош қизга ўқ узган. Кейин қочишга уринган вақтда ойнадан сакраб, оёғини синдирган.

Ҳужумчи ва жабрланган ўқувчи шифохонага ётқизилган. Ўқитувчилардан бирига кимёвий куйиш ташхиси қўйилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчи илгари тинч ва жиддий бўлган, каратэ билан шуғулланган. Ҳодисанинг эҳтимолий сабаби синфдош қизга нисбатан рашк бўлгани айтилмоқда.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қасддан ўлдиришга уриниш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатган.

Ҳодисадан сўнг мактаб вақтинча ёпилиб, ўқувчилар уйларига жўнатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бангладешда автобус дарёга қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:56

    Бангладешда автобус дарёга қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

    Бахтсиз ҳодисанинг сабабини аниқлаш учун 5 кишидан иборат қўмита тузилди.

    'Эрон Ҳормуз бўғозини айрим давлатлар учун очди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:45

    Эрон Ҳормуз бўғозини айрим давлатлар учун очди

    Эрон расмийлари “душман бўлмаган” давлатлар кемаларига Ҳормуз бўғози орқали ўтишга рухсат берилганини маълум қилди.

    'Саудия ва БАА Трампдан урушни давом эттиришни сўрамоқда — ОАВ'ning rasmi

    Дунё 25.03.2026 12:58

    Саудия ва БАА Трампдан урушни давом эттиришни сўрамоқда — ОАВ

    Форс кўрфази давлатлари АҚШнинг Эрон билан келишувга эришиш режасидан хавотир билдириб, ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш тарафдори эканини маълум қилди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази: маданий лойиҳа қандай қилиб глобал ахборот воқеасига айланди?'ning rasmi

    Дунё 25.03.2026 11:41

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази: маданий лойиҳа қандай қилиб глобал ахборот воқеасига айланди?

    Жаҳоннинг етакчи халқаро оммавий ахборот воситалари — CNN, Forbes, The Wall Street Journal, The Economist, Arab News ва China Daily каби нашрлар ушбу лойиҳани "глобал миқёсдаги мегалойиҳа", "Марказий Осиёнинг дурдонаси" ҳамда "ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон" сифатида баҳоламоқда.

    'Яқин Шарқдаги 23 кунлик можаро давомида 2100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки жароҳат олди'ning rasmi

    Дунё 25.03.2026 07:28

    Яқин Шарқдаги 23 кунлик можаро давомида 2100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки жароҳат олди

    Пентагоннинг маълумотига кўра, АҚШ Эрондаги 9000 нишонга зарба берган.

    'Саудия Арабистони ва БАА Эронга қарши урушга киришни муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 24.03.2026 11:47

    Саудия Арабистони ва БАА Эронга қарши урушга киришни муҳокама қилмоқда

    Ҳозирда мазкур давлатлар ҳарбий инфратузилмалардан фойдаланишга рухсат бериш ва Теҳронга иқтисодий босим ўтказиш орқали АҚШга ёрдам бермоқда.