АсосийДунё

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази: маданий лойиҳа қандай қилиб глобал ахборот воқеасига айланди

Жаҳоннинг етакчи халқаро оммавий ахборот воситалари — CNN, Forbes, The Wall Street Journal, The Economist, Arab News ва China Daily каби нашрлар ушбу лойиҳани "глобал миқёсдаги мегалойиҳа", "Марказий Осиёнинг дурдонаси" ҳамда "ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон" сифатида баҳоламоқда.

'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази: маданий лойиҳа қандай қилиб глобал ахборот воқеасига айланди'ning rasmi

Жаҳоннинг етакчи халқаро оммавий ахборот воситалари — CNN, Forbes, The Wall Street Journal, The Economist, Arab News ва China Daily каби нашрлар ушбу лойиҳани «глобал миқёсдаги мегалойиҳа», «Марказий Осиёнинг дурдонаси» ҳамда «ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон» сифатида баҳоламоқда.

Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқаро жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди ва жаҳон ОАВ диққат марказига айланди. Марказ ҳақидаги материаллар 20 дан ортиқ давлатда ва 7 тилда — инглиз, араб, испан, хитой, ҳинд, турк ва рус тилларида чоп этилди. Уларнинг умумий аудиторияси 1,5 миллиарддан ортиқ инсонни қамраб олди. Материаллар халқаро журналистлар, таҳлилчилар ва экспертлар томонидан тайёрланган бўлиб, бу лойиҳага нисбатан глобал профессионал ҳамжамиятнинг юқори қизиқишини кўрсатади.

Халқаро ОАВ ушбу воқеанинг рамзий аҳамиятига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Arab News таъкидлашича, «Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилган Марказнинг очилиши муқаддас Рамазон ойига тўғри келгани, худди саккиз йил аввал биринчи тамал тоши қўйилгани каби, унга алоҳида тарихий-руҳий изчиллик бағишлайди». Khaleej Times эса Марказни «илғор технологиялар ва замонавий илмий ёндашувлар уйғунлашган ноёб макон» сифатида таърифлайди.

Forbes қайд этишича, «Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат барқарор ривожланиш ва иқтисодий очиқлик стратегиясини амалга оширмоқда». Шу билан бирга, геосиёсий зиддиятлар ва маданий идентификация атрофидаги баҳслар кучайиб бораётган шароитда Ислом цивилизацияси маркази «цивилизацион меросни замонавий “юмшоқ куч” воситасига айлантирмоқда». The Wall Street Journal эса Марказ «бой тарихий меросни бирлаштириш» вазифасини бажараётганини таъкидлайди.

China Daily Марказни «Ўзбекистоннинг муҳим маданий-илмий лойиҳаларидан бири» деб атаб, унинг Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрнига эътибор қаратган. The Korea Times эса мажмуа «ислом цивилизациясининг инсонпарвар ва маърифий моҳиятини акс эттиради» ҳамда «маданий мулоқот ва илмий ҳамкорлик учун замонавий майдон» эканини қайд этган.

Euronews Марказни илмий тадқиқотлар, таълим ва замонавий кўргазма амалиётларини бирлаштирган «янги мерос ва тадқиқотлар хаби» сифатида баҳолайди. Испаниянинг ABC нашри эса «Ўзбекистон Буюк Ипак йўли меросини қайта тикламоқда», дея лойиҳани минтақанинг тарихий цивилизацион алмашинув маркази сифатидаги ўрни билан боғлайди.

Венгриянинг Hello Magyar нашри таъкидлашича, «мажмуа архитектураси нафақат улканлиги, балки замонавий шаҳарсозлик ва экологик барқарорлик стандартларига тўлиқ мослиги билан ҳам ҳайратлантиради». Туркиянинг Yeni Konya нашри эса Марказни «сўнгги асрдаги энг муҳим тарихий, маданий ва бадиий ютуқлардан бири сифатида баҳолаш мумкин бўлган улкан ва салобатли мажмуа» деб атаган.

Озарбайжоннинг Caliber.az нашрида эса Ислом цивилизацияси маркази «Гиннес рекордлар китобига номзод» сифатида қайд этилгани унинг кўлами ва ноёблигини яна бир бор тасдиқлайди.

Ислом цивилизацияси маркази шунчаки янги музей эмас, балки кенгроқ маънода — мамлакатлар ўз меросини қайта кашф этаётган ва уни дунёга тушунарли қилиб тақдим этаётган тарихнинг бир қисмига айланмоқда. Бугун Марказ аллақачон ташриф буюрувчилар учун очиқ. Экспертлар унинг маданий туризмни ривожлантиришдаги улкан салоҳиятини ҳам таъкидламоқда. Янги мажмуа Ўзбекистонни ноёб тарихий ва интеллектуал меросга эга манзил сифатида янада жозибадор қилади. Бироқ жаҳон матбуоти эътиборидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, унинг аҳамияти туризм доирасидан анча кенгдир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саудия ва БАА Трампдан урушни давом эттиришни сўрамоқда — ОАВ'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:58

    Саудия ва БАА Трампдан урушни давом эттиришни сўрамоқда — ОАВ

    Форс кўрфази давлатлари АҚШнинг Эрон билан келишувга эришиш режасидан хавотир билдириб, ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш тарафдори эканини маълум қилди.

    'Яқин Шарқдаги 23 кунлик можаро давомида 2100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки жароҳат олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:28

    Яқин Шарқдаги 23 кунлик можаро давомида 2100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки жароҳат олди

    Пентагоннинг маълумотига кўра, АҚШ Эрондаги 9000 нишонга зарба берган.

    'Саудия Арабистони ва БАА Эронга қарши урушга киришни муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 24.03.2026 11:47

    Саудия Арабистони ва БАА Эронга қарши урушга киришни муҳокама қилмоқда

    Ҳозирда мазкур давлатлар ҳарбий инфратузилмалардан фойдаланишга рухсат бериш ва Теҳронга иқтисодий босим ўтказиш орқали АҚШга ёрдам бермоқда.

    'Ким Чен Ин Лукашенкони Шимолий Кореяга таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 24.03.2026 08:52

    Ким Чен Ин Лукашенкони Шимолий Кореяга таклиф қилди

    Ташриф давомида икки давлат етакчилари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.

    'Ким Чен Ин: Шимолий Корея ядровий мақомдан воз кечмайди'ning rasmi

    Дунё 24.03.2026 05:37

    Ким Чен Ин: Шимолий Корея ядровий мақомдан воз кечмайди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин 15-чақириқ Олий халқ йиғинида мамлакатнинг ядровий давлат мақоми мутлақо қайтарилмас эканини таъкидлади.

    'Колумбияда 125 киши бўлган ҳарбий самолёт қулади'ning rasmi

    Дунё 24.03.2026 04:13

    Колумбияда 125 киши бўлган ҳарбий самолёт қулади

    Ҳалокат оқибатида 66 киши ҳалок бўлган.