Беларусь президенти Александр Лукашенко 25–26 март кунлари расмий ташриф билан Шимолий Кореяга боради. Бу ташриф КХДР етакчиси Ким Чен Ин таклифига биноан амалга оширилмоқда, деб хабар берди Лукашенко матбуот хизмати.
Ташриф давомида икки давлат етакчилари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Ушбу учрашувда Беларусь ва Шимолий Корея ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар муҳокама қилиниши, ўзаро манфаатли лойиҳалар аниқланиши ва амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Шунингдек, ташриф икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий-шартномавий асосини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилиши режалаштирилган.






