АсосийДунё

Яқин Шарқдаги 23 кунлик можаро давомида 2100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки жароҳат олди

Пентагоннинг маълумотига кўра, АҚШ Эрондаги 9000 нишонга зарба берган.

'Яқин Шарқдаги 23 кунлик можаро давомида 2100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки жароҳат олди'ning rasmi

Яқин Шарқда 23 кундан бери давом этган можаро натижасида камида 2100 бола ҳалок бўлган ёки жароҳат олган. Шу давр мобайнида Эронда 206, Ливанда 118 бола вафот этган, Исроилда тўрта ва Қувайтда эса битта бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди. 

Чайбаннинг таъкидлашича, уруш бошланганидан бери ҳар куни ўртача 87 бола жароҳат олган ёки ўлдирилган. “Минтақадаги болалар можароннг даҳшатли таъсирини бошдан кечирмоқда. Агар жанглар давом этса, қурбонлар ва яраланганлар сони ориши мумкин”, деди у.

БМТ маълумотларига кўра, жанговар ҳаракатлар натижасида болалар фаровонлиги учун муҳим бўлган уйлар, мактаблар, касалхоналар ва бошқа инфратузилма вайрон бўлган ёки жиддий шикастланган.

Пентагон томонидан берилган маълумотларга кўра, АҚШ Эрондаги 9000 та нишонга зарба берган ва Эроннинг 140 та кемасига зарар етказган ёки уларни вайрон қилганини даъво қилмоқда. Аввалроқ, Дональд Трамп 9 апрелни Эронга қарши ҳарбий операциянинг тугаш санаси сифатида белгилашни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

Шу билан бирга, Беньямин Нетаняху билвосита Эрон билан келишувни тасдиқлади, аммо Исроил бир кун олдин Теҳрон ва Урмиядаги ҳудудларни бомбардимон қилган. Зарба турар-жой ҳудудларига тушган, Эрон ҳарбийлари эса ўз суверенитетини ҳимоя қилиш чораларини кўрмоқда.

Жорий можаро 28 феврал куни АҚШ ва Исроил томонидан Эрондаги нишонларга зарба бериш билан бошланган. Эрон эса бунга жавобан Исроил ҳудуди ва Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига жавоб зарбаларини берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саудия Арабистони ва БАА Эронга қарши урушга киришни муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 24.03.2026 11:47

    Саудия Арабистони ва БАА Эронга қарши урушга киришни муҳокама қилмоқда

    Ҳозирда мазкур давлатлар ҳарбий инфратузилмалардан фойдаланишга рухсат бериш ва Теҳронга иқтисодий босим ўтказиш орқали АҚШга ёрдам бермоқда.

    'Ким Чен Ин Лукашенкони Шимолий Кореяга таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 24.03.2026 08:52

    Ким Чен Ин Лукашенкони Шимолий Кореяга таклиф қилди

    Ташриф давомида икки давлат етакчилари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.

    'Ким Чен Ин: Шимолий Корея ядровий мақомдан воз кечмайди'ning rasmi

    Дунё 24.03.2026 05:37

    Ким Чен Ин: Шимолий Корея ядровий мақомдан воз кечмайди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин 15-чақириқ Олий халқ йиғинида мамлакатнинг ядровий давлат мақоми мутлақо қайтарилмас эканини таъкидлади.

    'Колумбияда 125 киши бўлган ҳарбий самолёт қулади'ning rasmi

    Дунё 24.03.2026 04:13

    Колумбияда 125 киши бўлган ҳарбий самолёт қулади

    Ҳалокат оқибатида 66 киши ҳалок бўлган.

    'Трамп Эрон билан музокарада келишувга эришдими?'ning rasmi

    Дунё 23.03.2026 15:19

    Трамп Эрон билан музокарада келишувга эришдими?

    Ҳолат бўйича, Америка етакчиси маълумот берди.

    'Эронда 19 ёшли курашчи осиб ўлдирилди'ning rasmi

    Дунё 23.03.2026 12:14

    Эронда 19 ёшли курашчи осиб ўлдирилди

    Эрон ёшлар терма жамоасининг 19 ёшли курашчиси Солиҳ Муҳаммадийга нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди.