АсосийЖамият

Ўзбекистонда масжидлар орқали фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш тизими жорий этилди

Мамлакат бўйлаб 272 та масжидга махсус огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди. Тизим 6,5 миллион аҳолини қамраб олади ва алоқа ёки электр узилганда ҳам ишлайди.

'Ўзбекистонда масжидлар орқали фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш тизими жорий этилди'ning rasmi

Фавқулодда вазиятларда аҳолини тезкор хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистонда масжидлар ташқи овоз кучайтиргичлари билан жиҳозланди. Лойиҳани БМТ Тараққиёт дастури ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилди.

Ҳозирга қадар Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги масжидлар тизимга уланди. Натижада 6,5 миллионга яқин аҳоли фавқулодда хабарлардан тезкор хабардор бўла олади.

Масжидларнинг танланиши тасодифий эмас — улар аҳоли пунктларида кенг қамровни таъминлайди. Овоз кучайтиргичлар 500 метрдан 2000 метргача эшитилишни кафолатлайди. Тизим мобил алоқа ёки электр таъминоти узилганда ҳам ишлаш имкониятига эга, бу эса ишончли ахборот манбаи сифатида хизмат қилади.

Лойиҳанинг қўшимча қисми сифатида асосий йўллар ва гавжум жойларга 28 та ташқи экран ўрнатилиб, фавқулодда хабарларни етказишда қўшимча канал сифатида ишлатилади. Тизим айниқса кекса ёшдагилар, болалар ва имконияти чекланган шахслар учун муҳим аҳамият касб этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'NASA Марсга “Ingenuity” типидаги янги робот вертолётларни юборади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38

    NASA Марсга “Ingenuity” типидаги янги робот вертолётларни юборади

    Мазкур миссияда “Ingenuity” туридаги робот вертолётлар ҳам етказиб берилади.

    'Амударёдаги қамишзорлар режалаштирилган тартибда ёқилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:42

    Амударёдаги қамишзорлар режалаштирилган тартибда ёқилмоқда

    Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги кичик оролчалардаги қамишзорлар юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида мутасадди идоралар назорати остида ёқилмоқда.

    'Истанбулда гиёҳванд моддалар иши бўйича 14 нафар таниқли шахс ҳибсга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:43

    Истанбулда гиёҳванд моддалар иши бўйича 14 нафар таниқли шахс ҳибсга олинди

    Ҳибсга олиш учун буйруқ берилган шахслар орасида Ҳакан Сабанжи, Ҳанде Эрчел, Гузиде Аксой каби машурлар бор.

    'Сифати кафолатланмаган дори воситалари савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:00

    Сифати кафолатланмаган дори воситалари савдоси фош этилди

    Тошкент вилояти ва пойтахтда олиб борилган текширувлар натижасида яроқлилик муддати тугаган ва ноқонуний дори воситалари аниқланди

    'Қуроллар ва ўқ-дорилар муомаласи устидан назорат кучайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:06

    Қуроллар ва ўқ-дорилар муомаласи устидан назорат кучайтирилди

    Мазкур чоралар давлат назоратини кучайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўз самарасини бермоқда.

    'Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:36

    Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

    Ўрта Чирчиқдаги хонадонда ис гази оқибатида уч нафар фуқаро, шу жумладан 14 ёшли бола, ҳалок бўлди.