Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги хонадонда ис гази оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Вафот этганлар орасида 14 ёшли бола ҳам бор. Қўшнилар дод-войни эшитиб, зудлик билан тез ёрдамга қўнғироқ қилган.
Маълум қилинишича, марҳумлар ушбу уйга фақат уч кун олдин кўчиб келган эди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






