Маълум қилинишича, 55 минг томошабинга мўлжалланган стадион қурилиши жадал давом этмоқда. Ҳозирда ер ишлари якунланган, пойдеворнинг асосий қисми қуйилган.
Қиймати 100 миллион доллар бўлган ушбу иншоот ФИФА талабларига мос равишда қурилмоқда. У 2027 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилиши режалаштирилган.
Стадион 6 қаватли бўлиб, замонавий инфратузилма, машғулот майдонлари, метро бекати ва 5,5 минг ўринли автотураргоҳ билан таъминланади.






