Қирғизистон президенти Садир Жапаров Наврўз байрамида Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши 2030 йилда якунланиши ва ишга туширилиши кутилмоқда деганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳа янги транзит алоқаларини очиб, минтақанинг халқаро аҳамиятини оширади. Юкларни етказиб бериш вақти қисқариб, логистика салоҳияти кенгайади.
Садир Жапаров инфратузилмани ривожлантириш ва савдо-логистика марказларини қуриш бугунги кунда муҳим эканини ҳам таъкидлади.






