АсосийЖамият

Эрон АҚШ ва Исроилга кескин шартлар қўйди

Шартлар нимадан иборат?

'Эрон АҚШ ва Исроилга кескин шартлар қўйди'ning rasmi

Эрон Яқин Шарқдаги урушни тўхтатиш масаласида АҚШ ва Исроилга бир қатор кескин шартлар илгари сурди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Маълум қилинишича, воситачилар томонидан музокараларни йўлга қўйишга уринишлар давом этмоқда, бироқ томонлар ўртасида жиддий келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда. Асосий масалалардан бири – Ҳормуз бўғози бўлиб, ҳозирда Эрон уни ёпгани ва айрим кемалар ҳужумларга учраётгани айтилмоқда.

Эрон томони бўғоз орқали ўтувчи кемалардан тўлов ундириш, уруш қайта бошланмаслигига кафолат олиш, “Ҳизболлоҳ”га қарши зарбаларни тўхтатиш, Форс кўрфазидаги АҚШ базаларини ёпиш ҳамда етказилган зарар учун компенсация тўлашни талаб қилмоқда.

АҚШ эса ўз навбатида Эрондан ракета дастурини тўхтатиш, уранни бойитишдан воз кечиш, минтақавий гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш ва Ҳормуз бўғозини шартсиз очишни талаб қилган. Бу позицияни АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам тасдиқлаган.

Шу билан бирга, Қатар ва Уммон воситачилик жараёнида фаол иштирок этмоқда, Туркия ва Покистон ҳам алоҳида музокаралар олиб бормоқда.

Дипломатик саъй-ҳаракатларга қарамай, томонлар позициялари ўртасидаги фарқ катта бўлиб қолмоқда ва тез орада келишувга эришиш эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Термизда “картошка” кўринишида 72 кг наркотик топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:09

    Термизда “картошка” кўринишида 72 кг наркотик топилди

    Сурхондарё вилояти Термиз туманида 2001 йилда туғилган фуқаронинг “MAN” юк машинаси чегарадан ўтаётганда текширилган.

    'Сурхондарёда 1 кг опий билан шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:59

    Сурхондарёда 1 кг опий билан шахс ушланди

    Сурхондарё вилояти Термиз туманида 1 кгдан ортиқ опий гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ жиноят фош этилди.

    'Тошкентда Malibu ва Spark тўқнашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:12

    Тошкентда Malibu ва Spark тўқнашди

    Миробод туманида Malibu-2 ва Spark иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    'Ғаллаоролда фуқаро 338 грамм марихуана билан  ушланди'ning rasmi

    Жамият 23.03.2026 13:07

    Ғаллаоролда фуқаро 338 грамм марихуана билан ушланди

    Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси аниқланди.

    'Трамп Эронга зарбаларни 5 кунга кечиктирди'ning rasmi

    Жамият 23.03.2026 12:46

    Трамп Эронга зарбаларни 5 кунга кечиктирди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг энергетика объектларига берилиши режалаштирилган зарбаларни беш кунга кечиктиришни буюрди.

    'Измирда ўзбекистонлик қиз фожиали равишда вафот этди'ning rasmi

    Жамият 23.03.2026 09:40

    Измирда ўзбекистонлик қиз фожиали равишда вафот этди

    Туркиянинг Измир шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик Севдора Ҳакимжонова кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан тушиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди.