Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумот беришича, марҳумнинг жасади ватанга 23 март куни “Истанбул-Андижон” рейси орқали олиб келинади.
Ҳакимжонова имом никоҳи асосида Туркия фуқароси билан турмуш қурган, аммо никоҳ расмийлаштирилмаган.
Ҳозирда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






