АҚШнинг Техас штатидаги нефтни қайта ишлаш заводида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда The New York Post хабар берди.
Ҳодиса Порт-Артур шаҳрида жойлашган корхонада юз берган бўлиб, осмонга қуюқ қора тутун кўтарилган. Маҳаллий аҳоли портлаш вақтида уйлар ва автомобиллар силкинганини билдирган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш иситиш ускунасидаги носозлик сабаб юзага келган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Завод ходимлари хавфсиз жойга эвакуация қилинган.






