АсосийЖамият

Истанбулда гиёҳванд моддалар иши бўйича 14 нафар таниқли шахс ҳибсга олинди

Ҳибсга олиш учун буйруқ берилган шахслар орасида Ҳакан Сабанжи, Ҳанде Эрчел, Гузиде Аксой каби машурлар бор.

'Истанбулда гиёҳванд моддалар иши бўйича 14 нафар таниқли шахс ҳибсга олинди'ning rasmi

Истанбулда таниқли шахсларга қаратилган гиёҳванд моддалар билан боғлиқ тергов доирасида 14 нафар гумондор қўлга олинди. Бу ҳақда расмий манбаларга таяниб Zamon.uz маълум қилди.

Хабарга кўра, ҳибсга олинганлар орасида бизнесменлар Фикрет Орман ва Бурак Элмас ҳам бор.

Истанбул Бош прокуратураси баёнотида айтилишича, жамиятнинг умумий ахлоқи, ижтимоий тузилмаси ва оила тартибини сақлаш мақсадида ушбу шахслар устидан суриштирув бошланган.

Олиб борилган ишлар ва тўпланган далиллар таҳлил қилганида, истеъмол қилиш мақсадида наркотик модда сақлаган ёки уларнинг тарқалишига ҳисса қўшган 16 нафар гумондор бўйича ҳибсга олиш ордери берилган.

Суриштирув доирасида Истанбул Наркотик жиноятларга қарши кураш бошқармаси ходимлари гумонланувчиларни қўлга олиш мақсадида 16 та манзилда бир вақтда амалиёт ўтказган. Натижада 14 киши ҳибсга олинган, 2 киши қидирувга берилган.

Шунингдек, суриштирув доирасида ҳибсга олиш учун ордер берилган шахслар қуйидагилар:

Фикрет Орман, Гузиде Аксой (Гузиде Дуран), Ҳакан Сабанжи, Карим Сабанжи, Ҳанде Эрчел, Бурак Элмас, Сезгин Койсурен, Ферҳат Айдин, Лутфие Туғче Ўзбудак, Корай Серенли, Онур Букчу, Исмаил Беҳрам Перинчекли, Каан Мелларт, Дидем Сойдан, Онур Талай, Мустафо Тари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'NASA Марсга “Ingenuity” типидаги янги робот вертолётларни юборади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38

    NASA Марсга “Ingenuity” типидаги янги робот вертолётларни юборади

    Мазкур миссияда “Ingenuity” туридаги робот вертолётлар ҳам етказиб берилади.

    'Амударёдаги қамишзорлар режалаштирилган тартибда ёқилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:42

    Амударёдаги қамишзорлар режалаштирилган тартибда ёқилмоқда

    Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги кичик оролчалардаги қамишзорлар юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида мутасадди идоралар назорати остида ёқилмоқда.

    'Ўзбекистонда масжидлар орқали фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш тизими жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:58

    Ўзбекистонда масжидлар орқали фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш тизими жорий этилди

    Мамлакат бўйлаб 272 та масжидга махсус огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди. Тизим 6,5 миллион аҳолини қамраб олади ва алоқа ёки электр узилганда ҳам ишлайди.

    'Сифати кафолатланмаган дори воситалари савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:00

    Сифати кафолатланмаган дори воситалари савдоси фош этилди

    Тошкент вилояти ва пойтахтда олиб борилган текширувлар натижасида яроқлилик муддати тугаган ва ноқонуний дори воситалари аниқланди

    'Қуроллар ва ўқ-дорилар муомаласи устидан назорат кучайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:06

    Қуроллар ва ўқ-дорилар муомаласи устидан назорат кучайтирилди

    Мазкур чоралар давлат назоратини кучайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўз самарасини бермоқда.

    'Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:36

    Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

    Ўрта Чирчиқдаги хонадонда ис гази оқибатида уч нафар фуқаро, шу жумладан 14 ёшли бола, ҳалок бўлди.