Ўзбекистонда 20 март расман Рамазон ҳайити куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-каналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, байрамлар муносабати билан фуқаролар қуйидаги кунларда дам олади:
— 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни; — 21 март (шанба) – Наврўз байрами; — 22 март (якшанба) – дам олиш куни; — 23 март (душанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни.
Маълум қилинишича, 23 март куни дам олиш байрам куни якшанбага тўғри келгани сабабли кўчирилган. 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун эса ушбу кун иш куни ҳисобланади.






