АсосийДунё

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

Чунгнам провинциясидаги металл эритиш заводида юз берган бахтсиз ҳодисада 50 ёшли фуқаро юк кўтаргич билан тўқнашиб, материаллар остида қолган.

'Жанубий Кореяда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Yonhap News Agency хабарига кўра, кеча — 8 март куни Seosan шаҳрининг Жигок-меон туманида жойлашган металл эритиш заводида 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 21:46 атрофида Seosan Autovalley саноат зонасидаги корхонада ишлаётган эркак юк кўтаргич (форклифт) билан тўқнашиб, иш материаллари остида қолиб кетган.

Жабрланувчи юрак тўхташи ҳолатида қутқарилиб, 119 тез ёрдам хизмати томонидан яқин атрофдаги шифохонага олиб борилган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Қайд этилишича, мазкур заводда доимий ишчилар сони 5 кишидан ортиқ бўлгани сабабли ҳодиса “Оғир саноат бахтсиз ҳодисаларини жазолаш тўғрисида”ги қонун доирасида кўриб чиқилмоқда.

Полиция ва меҳнат органлари дастлабки тахминга кўра, юк кўтаргич ҳайдовчиси ҳаракат вақтида олдинда турган ишчини пайқамай қолган бўлиши мумкинлигини билдириб, ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Путин ва Трамп Эрон масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:10

    Путин ва Трамп Эрон масаласини муҳокама қилди

    Россия ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашиб, Эрон атрофидаги вазият, Украина бўйича музокаралар ва жаҳон нефть бозоридаги ҳолатни муҳокама қилди.

    'Имомўғлига нисбатан суд жараёни бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:12

    Имомўғлига нисбатан суд жараёни бошланди

    Истанбул мери коррупция ва жиноий гуруҳга раҳбарлик қилишда айбланмоқда. Мухолифат эса иш сиёсий мотивга эга эканини айтмоқда.

    'Эрон АҚШ ва Исроилни кимёвий урушда айбламоқда'ning rasmi

    Дунё 09.03.2026 06:52

    Эрон АҚШ ва Исроилни кимёвий урушда айбламоқда

    АҚШ ва Исроилнинг ёқилғи омборларига қилган ҳужумлари тинч аҳолига қарши кимёвий уруш деб баҳоланди.

    'Эрон янги олий раҳбарини танлади'ning rasmi

    Дунё 08.03.2026 22:12

    Эрон янги олий раҳбарини танлади

    Мўжтаба Хоминаий отасининг ўрнини эгаллади.

    'Эрон билан можаро кучаймоқда: АҚШ аскари ҳалок бўлди, Теҳрон бомбалар тутуни билан тўлиб кетди'ning rasmi

    Дунё 08.03.2026 21:42

    Эрон билан можаро кучаймоқда: АҚШ аскари ҳалок бўлди, Теҳрон бомбалар тутуни билан тўлиб кетди

    Сўнгги ҳужумлар Эрон ва Форс кўрфази давлатларида муҳим иншоотларга зарар етказди.

    'Эпштейн ёш аёлларни назорат қилиш учун шифокорлардан фойдаланган — NYT'ning rasmi

    Дунё 08.03.2026 21:39

    Эпштейн ёш аёлларни назорат қилиш учун шифокорлардан фойдаланган — NYT

    Унинг ўзи ва атрофидаги ёш аёллар учун ёллаган айрим шифокорлар тиббий ахлоқ қоидаларини бузган.