АсосийДунё

Эрон АҚШ ва Исроилни кимёвий урушда айбламоқда

АҚШ ва Исроилнинг ёқилғи омборларига қилган ҳужумлари тинч аҳолига қарши кимёвий уруш деб баҳоланди.

'Эрон АҚШ ва Исроилни кимёвий урушда айбламоқда'ning rasmi

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ ва Исроилнинг мамлакатдаги ёқилғи омборларига қаратган ҳужумларини тинч аҳолига қарши кимёвий уруш эълон қилинишига тенг деб баҳолади. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Билдирилишича, АҚШ–Исроилнинг Эрон халқига қарши кампанияси энергетика инфратузилмасига қасддан ҳужумлар билан хавфли янги босқичга ўтган.

"Ёқилғи омборларига қилинган бу ҳужумлар Эрон фуқароларига қарши қасддан кимёвий уруш олиб боришдан бошқа нарса эмас", — деб ёзди Багаи ўзининг X ижтимоий тармоқ саҳифасида.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги бу баёнот орқали халқаро ҳамжамиятни ушбу ҳужумларнинг хавфли оқибатлари ва тинч аҳоли хавфсизлигига таҳдиди ҳақида огоҳлантирди.

    Бошқа янгиликлар