АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши жуда кучли зарба тайёрланаётганини маълум қилди.
Америка етакчисининг айтишича, оғир аҳволга тушиб қолган Эрон қўшни давлатлардан узр сўраган ва уларга қарши яна ўқ отмасликка ваъда берган.
Трамп бу ҳолат АҚШ ва Исроил зарбалари туфайли юз берганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Эрон минг йил ичида биринчи бор Яқин Шарқдаги қўшни давлатларга мағлуб бўлди.
“Улар: “Раҳмат, президент Трамп”, дейишди. Мен эса: “Марҳамат!” деб жавоб бердим”, — деди у.
Трамп, шунингдек, Эрон энди “Яқин Шарқ тирани” эмас, балки мағлуб давлат эканини айтиб, бу ҳолат ёки мамлакат таслим бўлгунча, ёки тўлиқ инқирозга юз тутгунча давом этишини билдирди.
Шунингдек, АҚШ президенти бугун Эронга жуда кучли зарба берилиши мумкинлигини айтди ҳамда янги турдаги нишонлар сабаб мамлакатни тўлиқ йўқ қилиш эҳтимолини ҳам истисно этмади.






