АсосийДунё

Путин Эрон президенти билан телефонлашди

Хўш, улар нима ҳақида гаплашган?

'Путин Эрон президенти билан телефонлашди'ning rasmi

Кеча, 6 март куни Россия Президенти Владимир Путин Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат давомида томонлар АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини муҳокама қилган. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.

Путин мулоқотда АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши олиб борилаётган ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш зарурлигини таъкидлаган. У Яқин Шарқдаги муаммоларни куч ишлатиш орқали эмас, балки музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирган.

Россия раҳбари, шунингдек, Масъуд Пезешкиёнга Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий, унинг оила аъзолари ҳамда ҳукумат вакилларининг ҳалок бўлгани, шунингдек кўплаб тинч аҳоли қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Эрон Президенти Путинга мамлакатдаги вазият ҳақида батафсил маълумот берган. Томонлар бундан кейин ҳам мулоқотни давом эттиришга келишиб олган. Россия Президенти Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатлари раҳбарлари билан ҳам доимий алоқада эканини маълум қилган.

Маълумот учун, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлаган эди. Тель-Авив бу ҳаракатни Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш билан изоҳлаган.

Ҳужумнинг илк кунида Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинди. Эрон эса бунга жавобан Исроил ҳудуди ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба беришни бошлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Эрондан "сўзсиз таслим бўлишни" талаб қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:57

    Трамп Эрондан "сўзсиз таслим бўлишни" талаб қилмоқда

    Дональд Трамп АҚШ Эрон билан "сўзсиз таслим бўлиш" тўғрисидаги келишувдан бошқа ҳеч қандай битим тузмаслигини маълум қилди.

    'Эрон Нахичевонга қилинган ҳужумни текширишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 06.03.2026 13:51

    Эрон Нахичевонга қилинган ҳужумни текширишга ваъда берди

    Эрон томони Озарбайжоннинг Нахичевон ҳудудига қилинган дрон ҳужуми юзасидан текширув ўтказишини маълум қилди.

    '1 килограмм ош тайёрлаш қанчага тушади?'ning rasmi

    Дунё 06.03.2026 04:33

    1 килограмм ош тайёрлаш қанчага тушади?

    Миллий статистика қўмитаси 2026 йил февраль ойи ҳолатига кўра Ўзбекистон ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш учун кетадиган ўртача харажатларни ҳисоблаб чиқди.

    'Трамп Эрондан кейин Кубага уруш очадими?'ning rasmi

    Дунё 06.03.2026 04:21

    Трамп Эрондан кейин Кубага уруш очадими?

    АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан боғлиқ вазият ҳал этилганидан сўнг Вашингтоннинг навбатдаги диққат маркази Куба бўлиши мумкинлигини билдирди.

    'Эрон ракеталари Озарбайжон аэропортига қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё 05.03.2026 08:59

    Эрон ракеталари Озарбайжон аэропортига қулаб тушди

    Аэропорт Эрон билан чегарага тахминан 10 км масофада жойлашган.

    'Эроннинг ерости “ракета шаҳарлари” АҚШ ва Исроил зарбалари учун асосий нишонга айланди'ning rasmi

    Дунё 05.03.2026 07:14

    Эроннинг ерости “ракета шаҳарлари” АҚШ ва Исроил зарбалари учун асосий нишонга айланди

    Ҳарбийлар маълумотига кўра, бир неча кун ичида юзлаб ракета ва учириш қурилмалари йўқ қилинган.