АсосийЖамият

Президент Жарқўрғондаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ва таълим шароитлари билан танишди

Давлат раҳбари янги уйлар, мактаб ва ўқув марказларидаги имкониятларни кўздан кечирди.

'Президент Жарқўрғондаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ва таълим шароитлари билан танишди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивига ташриф буюрди.

Ҳозиргача ҳудудда 68 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилиб, 1,5 минг хонадонга аҳоли кўчиб кирди. Шунингдек, мактаб, боғча, поликлиника ва хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилган.

Президент массивдаги 66-мактаб, хорижий тиллар ва IT ўқув марказидаги шароитлар билан танишиб, ёшларни сунъий интеллект, рақамлаштириш ва хорижий тилларга ўқитиш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, ҳудудни янада обод қилиш ва аҳоли учун қулайликларни кенгайтириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

    Бошқа янгиликлар