16-17 февраль кунлари кучли ёмғирлар сабаб республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
“Ўзгидромет”га кўра, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор туманларида сел келиши эҳтимоли бор.
Хусусан, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.
Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши натижасида пастқам жойларни сув босиши мумкинлиги қайд этилган.






