АсосийЖамият

Трамп: “Тинчлик кенгаши” Ғазога 5 млрд доллар ажратади

АҚШ президенти кенгаш аъзолари Ғазо секторини тиклаш ва гуманитар ёрдам учун миллиардлаб маблағ ажратиш мажбуриятини олганини маълум қилди.

'Трамп: “Тинчлик кенгаши” Ғазога 5 млрд доллар ажратади'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трамп “Тинчлик кенгаши”га аъзо давлатлар Ғазо секторида гуманитар ёрдам кўрсатиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш ишлари учун 5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишга келишиб олганини билдирди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Truth Social тармоғида ёзиб қолдирди.

Унинг айтишича, ушбу мажбурият 19 февраль куни Вашингтонда ўтадиган учрашувда расман эълон қилинади.

Трамп кенгаш БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазодаги можарони тугатиш, гуманитар ёрдамни тезлаштириш ва гаровдагиларни озод қилиш бўйича режа қабул қилинишига эришганини таъкидлади. Шунингдек, у ҲАМАС тўлиқ ва зудлик билан демилитаризация қилиниши кераклигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ташаббусга қўшилиш бўйича келишувни имзолагани, Россия эса Ғазони тиклаш учун 1 миллиард доллар ажратишга тайёрлигини билдиргани хабар қилинганди.

Айрим давлатлар эса қуролсизлантириш масаласидаги келишмовчиликлар сабаб маблағ ажратишни кечиктирмоқда.

    Бошқа янгиликлар