“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги 1-мавсуми бошланмоқда. Бугун, 31 январдан 1 февралга ўтар кечаси соат 00:00 дан “Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми” шиори остида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади.
Ушбу мавсум “Ташаббусли бюджет” жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.
Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.
Хабарингиз бор, 2026 йилдан бошлаб “Ташаббусли буджет” доирасида лойиҳаларни шерикчилик асосида биргаликда молиялаштириш амалиёти жорий этилади.
Бунда, фуқаролар лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисмини молиялаштирса, қолган қисми давлат буджетидан ажратилади ҳамда мазкур лойиҳа автоматик тарзда ғолиб бўлади. Шерикчилик лойиҳалари учун овоз тўплаш талаб этилмайди.
Қайд этиш керакки, биргаликда молиялаштириш амалиёти доирасида лойиҳаларни шерикчилик асосида амалга ошириш мутлақо ихтиёрий ҳисобланади.






