АсосийЖамият

Олий таълимга ҳар йили 70 млрд сўм ажратилади

Бу ҳақида Президентнинг 10-апрелдаги фармонида қайд этилган.

'Олий таълимга ҳар йили 70 млрд сўм ажратилади'ning rasmi

Олий таълим тизимини ривожлантириш учун 2026 йилда қўшимча 20 млрд сўм ажратилади, 2027 йилдан эса ҳар йили 70 млрд сўм йўналтирилади. Маблағлар ОТМларни ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

Грантда ўқиётган талабаларни ўқитиш харажатларини ҳисоблашнинг янги тартиби жорий этилади. Унда ўқитувчи–талаба нисбати, моддий-техник база, устувор йўналишлар ва иш ҳақи харажатлари инобатга олинади.

2027 йилдан олийгоҳлар миллий рейтинг асосида молиявий рағбатлантирилади. Рейтинг академик фаолият, халқаро ҳамкорлик, рақамлаштириш ва битирувчилар бандлигига қараб шаклланади. Илмий лойиҳаларни молиялаштиришда танловсиз тақсимлаш бекор қилинади.

Шунингдек, давлат илмий дастурлари доирасида илмий-тадқиқот лойиҳаларини танлаш ва молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади. Бунда маблағларни танловсиз тақсимлаш ва бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.

    Бошқа янгиликлар