Жорий йилнинг 9 апрель куни эрталаб “Тонг” номли гиёҳвандликка қарши кураш операцияси доирасида турк машҳурларини ҳибсга олишнинг янги тўлқини бошлангани маълум бўлди. Бу сафар прокуратура эътиборига 14 киши, жумладан, таниқли турк актёрлари ҳам тушган.
Журналист Жейлан Север тинтув пайтида “Маликам, энди қара” юлдузи Бурак Дениз ёнидан тақиқланган моддалар топилганини билдирди.
Актёрнинг расмий вакиллари ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ. Агар бу хабари рост бўлиб чиқса, Бурак Дениз жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин: у нафақат қамоқ жазосига ҳукм қилиниши, балки реклама ва иш шартномаларидан ҳам айрилиши эҳтимоли бор.






