“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан Бангкокдан учиб келган йўловчилардан бирига тегишли қўл юки ва багаж текширилганда шубҳали ҳолат аниқланган. Текширув давомида юклар орасида турли қadoқлар ичига яширилган 12 та полиэтилен ўрам топилган.
Белгиланган тартибда ва холислар иштирокида ўрамлар очиб кўрилганда, ичидаги яшил рангли ўткир ҳидли модда Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, 6,3 килограммдан ортиқ қуритилган марихуана экани маълум бўлган. Ушбу модда Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган гийоҳвандлик воситаси ҳисобланади.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг дастлабки чорагида “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари ва божхона постлари томонидан аниқланган 15 та ҳолатда қарийб 30 килограмм оғирликдаги гийоҳвандлик воситалари, жумладан синтетик наркотикларнинг чегара орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган.
Олиб қўйилган гийоҳвандлик воситалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 килограммга ошгани қайд этилди.






