Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, эндиликда бу тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун махсус ўқув курсларини мажбурий ўтиш талаб этилмайди — номзодлар хоҳласа мустақил тайёрланиб, тўғридан-тўғри имтиҳон топширишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, “А” ва “Б” тоифадаги гувоҳномага эга ҳайдовчилар “А1” тоифадаги воситаларни ҳам бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.
2026 йил 1 апрелдан эса автоматлаштирилган камера орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари тизими ҳам жорий этилади.






