АсосийЖамият

Халқаро қидирувда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик БААда қўлга олинди

Улар Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида жавобгарликка тортиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб келинган.

'Халқаро қидирувда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик БААда қўлга олинди'ning rasmi

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ташаббуси билан халқаро қидирувга берилган уч нафар фуқаро БAA ҳудудида ушланиб, ватанга қайтарилди. Бу ҳақда вазирлик хабар қилди.

Маълум қилинишича, Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида мазкур шахсларнинг турган жойи аниқланган. Уларнинг икки нафари фирибгарликда, яна бири одам савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганликда айбланмоқда.

Қайд этилишича, жиноятдан сўнг улар БAA ҳудудига қочиб кетган. Интерпол Миллий марказий бюросининг мақсадли фаолияти, хорижий ҳамкорлар билан доимий алоқалари ҳамда халқаро қидирув механизмларининг ишга туширилиши натижасида гумонланувчиларнинг манзили аниқланди. Интерполнинг Абу-Дабидаги Миллий марказий бюроси кўмагида улар қўлга олинган.

Шахсларни топшириш жараёни Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюролари ўртасида эришилган махсус келишувлар асосида амалга оширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:52

    Тошкент вилоятида 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш фош этилди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Хотираси йўқолган рафиқасига қайта уйланган эркак таассуротли ҳикояси билан бўлишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:47

    Хотираси йўқолган рафиқасига қайта уйланган эркак таассуротли ҳикояси билан бўлишди

    Малайзияда бир эркак авариядан сўнг хотирасини йўқотган рафиқаси учун қайтадан тўй ўтказиб, у билан янги ҳаётни бошлашга қарор қилди.

    '086 шаклдаги тиббий маълумотномани энди онлайн олиш мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:44

    086 шаклдаги тиббий маълумотномани энди онлайн олиш мумкин

    Ўзбекистонда 086 шаклдаги тиббий маълумотномани my.gov.uz портали орқали бепул ва онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди.

    'Алиментдан қочиш учун хотини ва қизини ўлдирган эркак 19 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:53

    Алиментдан қочиш учун хотини ва қизини ўлдирган эркак 19 йилга қамалди

    Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида турмуш ўртоғи ва икки ёшли қизини пичоқлаб ўлдирган эркак 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Пентагон 7 та AI компанияси билан махфий келишув тузди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:52

    Пентагон 7 та AI компанияси билан махфий келишув тузди

    АҚШ Мудофаа вазирлиги илғор сунъий интеллект технологияларини махфий тармоқларга жорий этиш учун 7 та йирик компания билан келишувга эришди.

    'Қаҳрамонмарашдаги мактаб ҳужумида яраланган ўқувчи 18 кунлик ҳаёт учун курашдан сўнг вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:48

    Қаҳрамонмарашдаги мактаб ҳужумида яраланган ўқувчи 18 кунлик ҳаёт учун курашдан сўнг вафот этди

    15 апрель куни Айсер Чалик Ортаокулуда содир этилган қуролли ҳужумда оғир яраланган 11 ёшли ўқувчи — Алмина Ағаоғлу шифохонада вафот этди.