Эндиликда фуқаролар поликлиникаларга бир неча бор бориб, навбат кутишга мажбур эмас — хизмат тўлиқ рақамлаштирилди.
Мазкур маълумотнома олий таълим муассасаларига кирувчилар, ишга жойлашаётганлар, спортчилар, судьяликка номзодлар, шунингдек, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига йўлланма олувчилар учун талаб этилади.
Ҳужжатни олиш учун порталнинг “Соғлиқни сақлаш” бўлимидаги тегишли хизмат танланади ва тайёр маълумотнома юклаб олинади.
Шу билан бирга, маълумотнома фақат тиббий кўрикдан ўтилгандан сўнг шакллантирилиши қайд этилган.






