АсосийЖамият

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида тарихий ҳужжат имзоланди

Брюсселда EPCA — кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

'Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида тарихий ҳужжат имзоланди'ning rasmi

24 октябрь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен иштирокида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (EPCA) имзоланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Янги ҳужжат 1996 йилдаги Шериклик ва ҳамкорлик битимини алмаштириб, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини янгилайди ва кенгайтиради.

EPCA 9 бўлим, 356 модда ва 14 иловадан иборат бўлиб, сиёсий мулоқот, савдо ва инвестициялар, фан ва таълим, инновациялар, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши каби соҳаларни қамраб олади.

Битим Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатларида янги босқични бошлаб бериб, ҳамкорликни мисли кўрилмаган даражага олиб чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев кеча расмий ташриф билан Брюссельга етиб борган, уни рафиқаси Зироатхон Мирзиёева ҳамроҳлик қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Ўзбекистон бўйлаб илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:59

    Бугун Ўзбекистон бўйлаб илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади

    25 октябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ўзбекистонда болаларнинг 86 фоизида ирсий ўзгаришлар қайд этилди'ning rasmi

    Жамият 24.10.2025 22:11

    Ўзбекистонда болаларнинг 86 фоизида ирсий ўзгаришлар қайд этилди

    Тадқиқот натижасида болаларда илгари дунёда номаълум бўлган ўнлаб янги ген ўзгаришлари аниқланган.

    'Қандай оилалар фарзандлари учун хусусий боғча тўловининг бир қисми қоплаб берилиши маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 24.10.2025 19:24

    Қандай оилалар фарзандлари учун хусусий боғча тўловининг бир қисми қоплаб берилиши маълум бўлди

    Маблағлар тўғридан-тўғри хусусий мактабгача таълим муассасаларига ўтказилади.

    'Тунги клуб ёнида зўравонлик қилган эркак қамалди'ning rasmi

    Жамият 24.10.2025 18:50

    Тунги клуб ёнида зўравонлик қилган эркак қамалди

    Суд Шукуровни оғир тан жароҳати етказиш, фирибгарлик ва безориликда айбдор деб топди.

    'Ҳиндистонда автобус ёниб кетиб, 20 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 24.10.2025 13:42

    Ҳиндистонда автобус ёниб кетиб, 20 киши ҳалок бўлди

    Йўловчилар тез тарқалган ёнғиндан чиқиб кетишга улгурмаган.

    'Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва янги ижтимоий ҳимоя модели шаклланмоқда'ning rasmi

    Жамият 24.10.2025 12:21

    Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва янги ижтимоий ҳимоя модели шаклланмоқда

    2017 йилдан бери олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида 2,3 миллиондан ортиқ оила ижтимоий ёрдам билан қамраб олинди.