АсосийЖамият

Самарқандда 9-синф ўқувчи қизлари оммавий муштлашди

Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

'Самарқандда 9-синф ўқувчи қизлари оммавий муштлашди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги 41-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчи қизлари жанжаллашгани айтилган хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 октябрь куни 9-“А” синф ўқувчиси Ф.Ф. билан 9-“Б” синф ўқувчиси Р.Г. кечга яқин ўзларининг яшаш хонадонида уй телефонида ўзаро гап талашган. Оқибатда улар 14 октябрь куни 6-соат дарсидан кейин “Қоратепа” МФЙдаги Сарбозор кўчасида тахминан соат 14:20 лар атрофида ўзаро жанжаллашган. Воқеа жойида ўқувчиларнинг синфдошлари ҳам бўлган.

Билдирилишича, ушбу ҳолат юзасидан жараёнларда иштирок этган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган ҳамда туман ИИБ масъуллари томонидан жараёнда иштирок этган жами 12 нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) мувофиқ мамурий баённомалар расмийлаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистондан Хитойга 9 ой давомида қанча табиий газ етказилган?'ning rasmi

    Жамият 20.10.2025 21:50

    Ўзбекистондан Хитойга 9 ой давомида қанча табиий газ етказилган?

    Мамлакат Хитойга газ етказиб берувчилар орасида бешинчи ўринни эгаллади.

    'Самарқандда Марказий Осиё давлатлари Мудофаа вазирлари учрашди'ning rasmi

    Жамият 20.10.2025 18:56

    Самарқандда Марказий Осиё давлатлари Мудофаа вазирлари учрашди

    Улар минтақадаги хавфсизлик соҳасидаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

    'Ишчиларининг солиқ қарзи энг юқори 3 та корхона номи айтилди'ning rasmi

    Жамият 20.10.2025 18:35

    Ишчиларининг солиқ қарзи энг юқори 3 та корхона номи айтилди

    Ўзбекистонда 170 мингдан ортиқ ташкилотнинг 740 мингдан ошиқ ходими мол-мулк ва ер солиғидан қарздор.

    'Темирйўл станциялари ва вокзаллар номлари ўзбек тилига мос равишда қайта номланади'ning rasmi

    Жамият 20.10.2025 18:20

    Темирйўл станциялари ва вокзаллар номлари ўзбек тилига мос равишда қайта номланади

    Барча пешлавҳалар, ахборот белгилардаги ёзувлар ва расмий ҳужжатлардаги номлар лотин ёзувида янгиланади.

    'Яроқсиз маҳсулот туфайли етказилган зарар учун мувофиқликни баҳолаш органлари жавобгар бўлади'ning rasmi

    Жамият 20.10.2025 16:40

    Яроқсиз маҳсулот туфайли етказилган зарар учун мувофиқликни баҳолаш органлари жавобгар бўлади

    Шунингдек, сифатсиз товарларни ихтиёрий равишда олиб қўйган тадбиркорлар ҳуқуқий рағбатлантириши мумкин.

    'Самарқандда 82 нафар тиббиёт ходимининг 500 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди'ning rasmi

    Жамият 20.10.2025 15:41

    Самарқандда 82 нафар тиббиёт ходимининг 500 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди

    Меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга тўловлар тўланмагани аниқланди.