АсосийЖамият

Пахтакор метро бекатида аёлга нисбатан шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

23 ёшли йигит қилган ишидан пушаймон эканини айтди ва суддан енгиллик сўради.

'Пахтакор метро бекатида аёлга нисбатан шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди'ning rasmi

2025 йил 14 октябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман маъмурий суди томонидан Пахтакор метро бекатида аёл йўловчига нисбатан шилқимлик қилган 2002 йилда туғилган йигит — С.Б.га нисбатан қарор чиқарилди.

Маълумотларга кўра, у 2025 йил 20 сентябрь куни Пахтакордан Халқлар дўстлиги бекатига ҳаракатланиш вақтида А.Д. исмли аёлнинг белдан паст қисмини ушлаб, номақбул ҳаракат содир этган. Судда у айбини тан олиб, қилган ишидан пушаймон эканини билдирган.

Суд ҳукмига кўра, С.Б. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 411-моддаси 1-қисми (жамоат жойида шаҳвоний шилқимлик) бўйича айбли деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсуми учун 21,1 млрд сўм компенсация тўланди — ИҲМА'ning rasmi

    Жамият 17.11.2025 22:35

    Эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсуми учун 21,1 млрд сўм компенсация тўланди — ИҲМА

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига 1,7 млн эҳтиёжманд оила компенсация учун ариза топширган.

    'Хонанда Жаҳонгир Отажоновни 2 млрдга "ухлатишди"'ning rasmi

    Жамият 17.11.2025 21:51

    Хонанда Жаҳонгир Отажоновни 2 млрдга "ухлатишди"

    Фирибгар ҳам бегона эмас, хонанданинг эски қадрдони.

    'Январь-октябрь ойларида 62 мингдан ортиқ истеъмолчи қарздорлик сабаб сувдан узилган'ning rasmi

    Жамият 17.11.2025 21:16

    Январь-октябрь ойларида 62 мингдан ортиқ истеъмолчи қарздорлик сабаб сувдан узилган

    Ушбу ҳолатларнинг энг кўпи, яъни 70 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади.

    'Вазирлик Сурхондарёдаги 38,5 млрд сўмлик қоидабузарлик ҳолатига изоҳ берди'ning rasmi

    Жамият 17.11.2025 20:01

    Вазирлик Сурхондарёдаги 38,5 млрд сўмлик қоидабузарлик ҳолатига изоҳ берди

    Қурилиш вазирлиги Антикоррупция аниқлаган 38,5 млрд сўмлик тендердаги қоидабузарлик юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра...

    'Самарқандда аянчли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 17.11.2025 19:19

    Самарқандда аянчли ЙТҲ содир бўлди

    Damas ва Onix иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлган.