Собиқ депутат, тадбиркор Олим Сулаймоновга жиноий иш очилди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
“Фуқаро, 1964 йилда туғилган Олим Сулаймонов (собиқ депутат)га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
У шу кунга қадар ички ишлар органлари томонидан гумонланувчи тариқасида бир неча маротаба чақирув қоғози орқали расман чақирилган бўлса-да, терговга келишдан қасддан бўйин товлаб келган. Шунга кўра, 14 октябрь куни, уни қонуний асос билан тергов жараёнига мажбурий келтириш чораси қўлланилган ва мавжуд жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, дейилади ИИББ хабарида.
Хабарда жиноят иши юритилаётган вақтда интернет орқали тергов жараёнига таъсир ўтказишга уриниш жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида эслатиб ўтилган.