АсосийЖамият

Жиззахдаги боғчада заҳарланган болалардан 4 нафари шифокорлар назоратида

Болалар омбудсмани Жиззахда болаларнинг заҳарланиши юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди ва сўнгги маълумотларни тақдим этди.

'Жиззахдаги боғчада заҳарланган болалардан 4 нафари шифокорлар назоратида'ning rasmi

Аввалроқ Жиззахдаги боғчада болалар заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. Жиззах вилоятининг Фориш туманида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида қайд этилган оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.

Болалар омбудсмани институти вакиллари воқеа жойига бориб, туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган болалар ҳолатини ўрганди. 10 октябрь ҳолатига кўра, тўрт ёшдан олти ёшгача бўлган тўрт нафар бола шифокорлар назоратида қолмоқда. Уларнинг аҳволи барқарор, зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди.

Ташриф давомида омбудсман ота-оналар, тиббиёт ходимлари ҳамда масъул мутасаддилар билан учрашиб, болаларнинг даволаниш жараёни ва ҳолати юзасидан қўшимча маълумот олди.

    Бошқа янгиликлар