АсосийЖиноят

Instagram’да президентни ҳақорат қилган 18 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

Суд мажлисида йигит айбини тан олиб, изоҳни “оқибатини ўйламасдан” ёзганини айтган.

'Instagram’да президентни ҳақорат қилган 18 ёшли йигитга ҳукм ўқилди'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида 18 ёшли Б.О. исмли йигитга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. У ўзига тегишли Instagram саҳифаси орқали президент тасвири остига ҳақоратли изоҳ қолдиргани учун жавобгарликка тортилди.

Судда аниқланишича, йигитнинг ёзган изоҳи бўйича суд-тилшунослик ва сиёсатшунослик экспертизаси ўтказилган ва унда давлат раҳбарининг шаъни ва обрўйини камситувчи фикрлар борлиги аниқланган.

Суд мажлисида у айбини тан олиб, изоҳни “оқибатини ўйламасдан” ёзганини айтган.

Суд уни Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон Президентининг шаънига тажовуз қилиш) билан айбдор деб топиб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

    Бошқа янгиликлар