АсосийЖиноят

Фарғонада дала майдонидан опий олаётган уч киши ушланди

Тезкор тадбир чоғида халқаро “наркогуруҳ” аъзолари 4 кг гиёҳвандлик моддаси билан қўлга тушди.

'Фарғонада дала майдонидан опий олаётган уч киши ушланди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Данғара туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида далага яширилган опийни олаётган уч нафар шахс ушланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Тадбир Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган. Қўқон–Тошкент автомагистраль йўли четидаги дала майдонига кўмилган полиэтилен ўрамлардаги 4 килограмм опий моддаси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Суриштирув давомида ушбу шахсларнинг аввал ҳам гиёҳвандлик жиноятлари учун жавобгарликка тортилгани маълум бўлган. Улардан бири — 1997 йилда туғилган аёл, яна икки нафари эса 1989 ва 1974 йилларда туғилган эркаклар бўлиб, улар Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам фаолият юритувчи трансчегаравий “наркогуруҳ”га аъзо экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор чора-тадбирлар давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда нотаниш аёлнинг кўкрагидан ушлаб, шилқимлик қилган эркак қамалди'ning rasmi

    Жиноят 10.10.2025 21:22

    'Instagram’да президентни ҳақорат қилган 18 ёшли йигитга ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жиноят 10.10.2025 09:46

    Instagram’да президентни ҳақорат қилган 18 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

    Суд мажлисида йигит айбини тан олиб, изоҳни “оқибатини ўйламасдан” ёзганини айтган.

    'Тошкент вилоятида ҳокимлик юрисконсульти пора олганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.10.2025 12:28

    Тошкент вилоятида ҳокимлик юрисконсульти пора олганда ушланди

    Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари бўйича иш қўзғатилган.

    'Пора олаётган адвокатлар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.10.2025 09:21

    Пора олаётган адвокатлар ушланди

    Бир адвокат 3700 доллар, бошқаси эса 60 миллион сўм олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

    'Навоий ва Бухорода ноқонуний равишда олтин қазиётган 37 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 08.10.2025 16:38

    Навоий ва Бухорода ноқонуний равишда олтин қазиётган 37 киши қўлга олинди

    Улар ушбу хатти-ҳаракатлари орқали давлатга 20 миллиард сўмлик зарар етказган.

    'Фарғонада жанжал пичоқбозлик ва авто ҳужумга айланди'ning rasmi

    Жиноят 03.10.2025 09:46

    Фарғонада жанжал пичоқбозлик ва авто ҳужумга айланди

    Учкўприк туманида икки фуқаро ўртасидаги шахсий низо оғир оқибатларга олиб келди — икки киши шифохонага ётқизилди.