АсосийЖамият

Бектемирда яширин консерва цехи 2,6 млрд сўмлик газни ноқонуний ишлатгани фош этилди

“Олтинтопган” маҳалласидаги хонадонда давлат рўйхатидан ўтмаган консерва цехи 889 минг куб метр табиий газни ўзбошимчалик билан ишлатган.

'Бектемирда яширин консерва цехи 2,6 млрд сўмлик газни ноқонуний ишлатгани фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва “Ҳудудгаз Пойтахт” ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган ўрганиш натижасида маълум бўлишича, фуқаро Р.Қ. хонадонда рухсатсиз консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариб, газ таъминоти тизимига ноқонуний уланган.

Натижада давлат ва жамият манфаатларига 2,6 миллиард сўм зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар