АсосийЖамият

Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди

У жуда кўп миқдорда талон-торожликда айбдор топилди, аммо озодликдан маҳрум этилмади.

'Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

15 сентябрь куни Тошкент шаҳри Миробод туман судида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва яна 61 нафар шахсга нисбатан жиноят иши бўйича биринчи инстанция суд қарорлари эълон қилинди. Суд Воитовни жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбдор деб топди.

Унга нисбатан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари, ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш ва БҲМнинг 400 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, 3 йил раҳбарлик ва моддий жавобгарликка доир лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Суд баёнотида таъкидланишича, етказилган зарар тўлиқ қоплангани учун унга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилмади. Суд ҳужжатларига кўра, Воитов ҳисоб рақамидаги депозит маблағларини давлат даромадига ўтказишга рози бўлган.

Айни иш доирасида Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг собиқ директори Ҳусниддин Каримов 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум этилди.

Қолган 60 нафар судланувчидан:

9 нафари озодликдан маҳрум қилинди,

51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Азиз Воитов 2023 йил октябрь ойида вазирлик лавозимидан озод этилган, декабрь ойида унга расман айб эълон қилинган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:19

    Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди

    Эндиликда нафақа миқдори аёлнинг суғурта стажига боғланади.

    'Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:57

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

    Мансабдор 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:03

    Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда

    Аввалроқ, ушбу мигрант ўтган йилнинг декабрь ойида ОМОН ходимлари томонидан куч ишлатилиши оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.

    'Пропан нархи нега ошди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:26

    Пропан нархи нега ошди?

    Пропан нархи оширилганлиги бўйича расмий изоҳ берилди.

    'Хоразмда автомобиль газ қувурига урилиб, “аварийный” ҳолат келтириб чиқарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:11

    Хоразмда автомобиль газ қувурига урилиб, “аварийный” ҳолат келтириб чиқарди

    ЙТҲ оқибатида ҳавога газ сизиб чиқиб, ушду ҳудуддаги истеъмолчилар газсиз қолган.

    'Ўзбекистонда сув тозаловчи қурилма ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:59

    Ўзбекистонда сув тозаловчи қурилма ишлаб чиқилди

    Фанлар академияси олимлари сув тозаловчи қурилма намунасини ишлаб чиқди.