АсосийДунё

ХАМАС Қуддусдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Отишмада 6 киши ҳалок бўлди.

'ХАМАС Қуддусдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди'ning rasmi

ХАМАСнинг ҳарбий қаноти — “ал-Қассам бригадалари” 8-сентабр куни Қуддус чеккасидаги автобус бекатида содир бўлган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Отишма оқибатида олти киши ҳалок бўлган, ҳужумчиларнинг ўзи эса ўлдирилган.

Шу куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху воқеа жойига ташриф буюриб, ҳужумчилар Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидан келганини маълум қилди. Унга кўра, Исроил армияси ҳозирда террорчилар чиққан қишлоқларни қуршаб олмоқда.

ХАМАС дастлаб ҳужумни “босқинчи режим жиноятларига жавоб” деб атаган, бироқ бевосита ўз масъулиятини тан олмаган эди. Фаластин миллий маъмурияти эса ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермади.

    Бошқа янгиликлар