АсосийДунё

Германиядаги машҳур “ботқоқ мумиёлари” Данияга кўчирилди

Шлезвиг-Гольштейнда жойлашган Готторп қалъаси археология музейи уч йилга ёпилаётгани сабабли унинг энг қимматли экспонатлари – ботқоқ мумиёлари Данияга жўнатилди.

'Германиядаги машҳур “ботқоқ мумиёлари” Данияга кўчирилди'ning rasmi

Музейдаги машҳур топилмалар – Рендсвюрен одамининг қолдиқлари, Виндеби ўсмири, Дамендорф одамининг танаси, шунингдек, Остерби одамининг бош суяги ва Детген одамининг соч толаси Силъкеборг шаҳрига олиб кетилди.

Олимларга кўра, бу одамлар милодий I асрда яшаган, айримлари зўравонлик қурбони бўлган. Эндиликда улар Данияда сақланаётган Толунд ва Эллинг ботқоқ мумиёлари ёнида намойиш этилади.

    Бошқа янгиликлар