Жаҳон метеорология ташкилоти тадқиқотига кўра, миллиардлаб одамлар ифлосланган ҳаводан нафас оляпти ва бу ҳар йили 4,5 миллиондан ортиқ эрта ўлимга сабаб бўлмоқда.
Мутахассисларнинг айтишича, ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун катта ҳудудларга тарқалиб, ҳавони заҳарлайди. 2024 йилда ҳаводаги зарарли PM 2.5 заррачалари энг кўп Чили, Бразилия, Эквадор, Канада, Марказий Африка ва Сибирда қайд этилган.
Бироқ айрим ҳудудларда, хусусан Шарқий Хитой ва Европада чиқиндилар камайгани кузатилмоқда. Масалан, Шанхайда дарахт экилиши ва электр транспорт жорий этилиши натижасида ҳаво сифати яхшиланган. Шунга қарамай, ер юзасидаги озон – смогнинг асосий таркибий қисми ҳануз юқори даражада қолмоқда.