АсосийДунё

Ким Чен Ин Путин билан учрашувдан сўнг барча изларини йўқ қилдирди

Шимолий Корея етакчиси Пекиндаги учрашувдан сўнг ўзи тегиб ўтган ҳар бир буюмни махсус хизматлар орқали йиғдириб, эҳтиёткорлик билан олиб кетган.

'Ким Чен Ин Путин билан учрашувдан сўнг барча изларини йўқ қилдирди'ning rasmi

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Россия Президенти Владимир Путин билан Хитой пойтахти Пекинда ўтказган учрашувдан сўнг фавқулодда хавфсизлик чораларини кўрди. Бу ҳақда Zamon.uz нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, икки соатлик музокаралардан кейин Шимолий Корея делегацияси ўз раҳбарининг ҳар қандай биологик изларини қолдирмаслик учун барча эҳтиёт чоралари қўллаган.

Хусусан, учрашув давомида Ким Чен Ин фойдаланилган стакан, кресло, стол ва бошқа мебель буюмлари, ҳаттоки, ҳаво орқали етиши мумкин бўлган заррачалар ҳам махсус хизматлар томонидан йиғиштириб олинган ва дезинфекция қилинган.

Таҳлилчилар фикрича, бундай кескин хавфсизлик протоколи хорижий разведка хизматларининг КХДР етакчисининг соғлиғи ёки генетик ҳолати ҳақида маълумот тўплашининг олдини олишга қаратилган.

Бу каби усуллар аввалги раҳбар — Ким Чен Ир даврида ҳам кенг қўлланилган. Уларнинг асосий мақсади — ҳар қандай биологик излар, жумладан соч толалари, тери заррачалари ёки чиқиндилар орқали КХДР етакчисига оид махфий тиббий маълумотлар олинмаслигидир.

Шунингдек, манбаларга кўра, Шимолий Корея делегацияси хорижий сафарларда кўчма ҳожатхона, ёпиқ чиқинди идишлари ва ҳаракатланадиган дезинфекция тизимларини ҳам олиб юради. Бу эса Ким Чен Ин хавфсизлиги ва шахсий махфийлигини таъминлашнинг энг юқори даражада амалга оширилаётганини кўрсатади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.

    'Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида'ning rasmi

    Дунё 20.04.2026 16:22

    Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Manchester City ҳимоячиси ёш футболчилар рейтингида топ-20 га кирди.