АсосийДунё

Энди Францияда амалдорлар миллий мессенжерда “чатлашади”

Мамлакат расмийлари вазирларга Tchap миллий хабар алмашиш иловасидан фойдаланишни буюрган.

'Энди Францияда амалдорлар миллий мессенжерда “чатлашади”'ning rasmi

Францияда жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб барча давлат хизматчилари Tchap миллий мессенжеридан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда “Ле Figaro” газетаси хабар берди.

Билдирилишича, Франция ҳукумати Signal, Telegram ва WhatsApp мессенжерларидан фойдаланишни тақиқлаган, чунки улар хорижий махсус хизматлар билан боғлиқ деб ҳисобланади. Хусусан, WhatsApp ва Signal – АҚШ, Telegram эса Россия махсус хизматлари билан.

Ҳукумат маълумотига кўра, Tchap иловаси Рақамли технологиялар бўйича идоралараро бошқарма (Динум) ва Ахборот тизимлари хавфсизлиги миллий агентлиги (АНССИ) томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, давлат хизматчилари ўртасида хавфсиз ишчи мулоқотини таъминлаш учун мўлжалланган.

“Хавфсиз” ва “мустақил” хизмат сифатида эълон қилинган Tchap очиқ кодли Riot операцион тизими ва Лондон ҳамда Ренн шаҳарларида жойлашган Matrix компанияси дастурий таъминоти асосида ишлайди. Унинг маълумотлари Франция ҳукумати серверларида сақланади. Тчапъни фақат ҳукумат электрон манзилларига (гоув.фр ёки elysee.fr билан тугайдиган) эга бўлганлар App Стореъдан юклаб олиши мумкин. Бундан ташқари, фойдаланувчилар ўртасида алмашилаётган хабарлар end-то-энд шифрлаш орқали ҳимояланган бўлиб, уларни фақат жўнатувчи ва қабул қилувчи ўқий олади.

Мессенжер номи XVIII аср француз муҳандиси, дастлабки оптик алоқа усулларидан бирини ихтиро қилган Клод Шапп шарафига қўйилган.

    Бошқа янгиликлар