АсосийДунё

Трамп ва Путиннинг ўртасига “ола мушук” тушди

Қўшма Штатлар етакчиси Путинга ишонганидан афсусда эканлигини гапирди.

'Трамп ва Путиннинг ўртасига “ола мушук” тушди'ning rasmi

Дональд Трамп журналистлар билан суҳбатда Россия президенти Владимир Путиндан “жуда ҳафсаласи пир бўлганини” қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар “одамларга омон қолишга ёрдам берадиган барча чораларни кўрмоқда”. Бу ҳақда "Zamon.uz" маълум қилди.

Шунингдек, Трамп 29 август куни Киев раҳбари Владимир Зеленский ва Европа етакчиларидан ҳам норозилигини билдирган.

Унга кўра, Украина ва Европа ўз ҳудудларининг бир қисмини йўқотишини тан олиши керак. Америка президенти можарога барҳам бериш тарафдори эканини таъкидлади.

Аввалроқ ҳам Трамп Путин билан мулоқотдан ҳафсаласи пир бўлганини билдирган, бироқ шунга қарамай, у билан алоқани тўхтатмаганини қайд этган эди.

Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Москва билан келишувга эришиш борасида бир неча бор умид билдирган, аммо барибир конструктив мулоқот имконияти мавжудлигига ишонади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.

    'Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида'ning rasmi

    Дунё 20.04.2026 16:22

    Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Manchester City ҳимоячиси ёш футболчилар рейтингида топ-20 га кирди.