АсосийДунё

Энди россияликлар Хитойга визасиз ташриф буюради

Ушбу тартиб сайёҳлик, ишбилармонлик, қариндошларни кўриш ва айирбошлаш дастурлари доирасида борувчиларга тааллуқли.

'Энди россияликлар Хитойга визасиз ташриф буюради'ning rasmi

Россия фуқаролари 15 сентябрдан бошлаб Хитойга визасиз ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Го Сзякун маълум қилди.

Билдирилишича, Россияликлар визасиз равишда 30 кунгача Хитойда бўла олади. Режим бир йил амал қилади, яъни у 2026 йил 14 сентябрда бекор қилиниши ёки узайтирилиши мумкин. Ушбу тартиб сайёҳлик, ишбилармонлик, қариндошларни кўриш ва айирбошлаш дастурлари доирасида ташриф буюрувчиларга тааллуқли.

Илгари россияликлар Хитойга фақат сайёҳлик гуруҳлари орқали визасиз бора оларди. Энди эса россияликлар илгари ёпиқ бўлган ҳудудларга ҳам бора олиши мумкин, масалан, Шинжон-Уйғур автоном райони. Аммо Тибетга саёҳат қилиш учун аввалгидек махсус рухсатнома талаб этилади. Россия туроператорлари ассоциацияси (АТОР) бу қарор сайёҳлар оқимини 30–40 фоизга оширишини кутмоқда.

“Хитой икки мамлакат халқлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришга катта эътибор қаратмоқда, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватламоқда, кенг қамровли стратегик шерикликни ривожлантиришга ижобий ҳисса қўшмоқда... Биз янада кўпроқ россиялик дўстларимиз Хитойга ташриф буюришларини маъқуллаймиз”,— деган Го.

Россия президенти Владимир Путин 31 август куни Хитойга тўрт кунлик ташриф билан борди. У “Синхуа” агентлигига берган интервьюсида 2024 йил якунига кўра, икки давлат ўртасидаги сайёҳлик оқими 2,5 баробарга ошиб, 2,8 миллион кишига етганини айтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Берлин Трампнинг “тинчлик режаси”дан кеч хабардор бўлганини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:20

    Берлин Трампнинг “тинчлик режаси”дан кеч хабардор бўлганини айтди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Берлин Трампнинг Украина бўйича режасини аввалдан билган деган даъволарни рад этди.

    'Вьетнамдаги даҳшатли сув тошқинида 90 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2025 22:13

    Вьетнамдаги даҳшатли сув тошқинида 90 киши ҳалок бўлди

    12 киши бедарак йўқолгани айтилмоқда.

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2025 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35