АсосийДунё

Афғонистонда зилзила қурбонлари сони яна 300 нафарга ортди

БМТ ва дунёнинг бир қатор етакчи давлатлари мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга ваъда бермоқда.

'Афғонистонда зилзила қурбонлари сони яна 300 нафарга ортди'ning rasmi

Афғонистон шарқида 31 август куни юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1124 кишига етди, 3251 киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Афғонистон Қизил Ярим Ой жамияти маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида 8 мингдан ортиқ уй бутунлай вайрон бўлган.

“Толибон” ҳаракати халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради. БМТ ўзининг Фавқулодда вазиятларга жавоб бериш жамғармаси (CЕРФ) орқали 5 миллион доллар ажратишини маълум қилди. Буюк Британия 1 миллион фунт стерлинг, Хитой, Ҳиндистон ва Швейсария эса инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга ваъда берди.

Зилзила маҳаллий вақт билан ярим тунда, Нандарғҳор вилоятининг Жалолобод шаҳридан 27 км шимоли-шарқда, 6 магнитудали куч билан содир бўлган. Унинг ўчоғи тахминан 8 км чуқурликда жойлашгани айтилмоқда. Энг кўп зарар кўрган ҳудуд Кунар вилояти бўлиб, у ерда камида учта қишлоқ бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, Лагҳмон, Нуристон ва Панжшер вилоятларида ҳам катта зарар қайд этилган.

Қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш тоғли ҳудудлардаги кучли ёмғирлар, кўчки хавфи ва вайрон бўлган йўллар сабаб сезиларли даражада қийинлашмоқда. Ҳалок бўлганлар сони янада ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар