АсосийДунё

Президент Администрациясида янги тайинловлар бўлди

Қобулжон Аҳмедов ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори бўлди. Ҳусан Салихов ва Жаҳонгир Абдураҳмонов эса унинг ўринбосарлари этиб тайинланди.

'Президент Администрациясида янги тайинловлар бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фармойишига асосан, Қобулжон Аҳмедов ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар у “Ёшлар” ижодий бирлашмасига раҳбарлик қилган, аввал эса “МЙ5” телеканали бош директори сифатида фаолият юритган.

Марказ директори ўринбосари этиб белгиланган Ҳусан Салихов — таниқли режиссёр, тайинловга қадар Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган.

Яна бир ўринбосар Жаҳонгир Абдураҳмонов эса Президент Матбуот хизматининг бош консультанти сифатида ишлаб келган. У аввалроқ “УЗРЕПОРТ” телеканалида шеф-муҳаррир бўлиб ишлаган.

    Бошқа янгиликлар