АсосийДунё

Вьетнамда кучли тўфон сабаб қурбонлар бор

Кучли ёмғир етти кишининг ҳаётига зомин бўлган, 12 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган.

'Вьетнамда кучли тўфон сабаб қурбонлар бор'ning rasmi

Вьетнам ҳукумати мамлакатни қамраб олган ва ҳали ҳам давом этаётган “Кажики” тўфони оқибатлари ҳақида ОАВ хабар берди.

Билдирилишича, тўфон сабаб 12 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган, сув тошқини сабаб 81,5 минг гектардан ортиқ шоли плантациялари 1,6 миллион киши электр энергиясидан маҳрум бўлган.

Вьетнам Бош вазири Фам Трин мамлакат вазирликлари ва идоралари раҳбарлари, йирик корпорациялар раҳбарлари ва вилоят ҳокимиятларига йўлланган жўнатмани имзолади. Ҳужжатда тўфон оқибатларига қарши курашиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Хусусан, уй-жойлар, транспорт ва тармоқ инфратузилмасини тиклаш, бедарак йўқолганларни қидириш, қишлоқ хўжалиги ташкилотларига етказилган зарарни камайтириш учун куч ва воситаларни сафарбар этиш топширилди.

Вьетнам метеорология агентлигининг прогнозларига кўра, 27 август куни кучли ёмғир давом этади, мамлакат шимоли ва шимоли-шарқидаги баъзи ҳудудларда 70 мм гача ёғингарчилик кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар