Бугун, 22 август куни Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевнинг рафиқаси ва мамлакатнинг биринчи витсе-президенти Меҳрибон Алиевани таваллуд айёми билан муборакбод этди. Табрикнома матни Озарбайжон Президентининг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
“Ҳурматли Меҳрибон Арифовна, туғилган кунингиз билан чин юракдан табриклайман. Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт, фаровонлик ва фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман”, — дейилади Путин мактубида.
Россия етакчиси мактуб охирида Меҳрибон Алиевадан турмуш ўртоғи Илҳом Алиевга ва бутун Алиевлар оиласига салом етказишни ҳам сўраган.
Табрикнома икки давлат ўртасидаги совуқлашган муносабатлар фонида йўллангани эътиборни тортди. Ақтау шаҳрида Озарбойжон самолёти қулагани ва икки давлатда фуқаролар қўлга олингани Москва ва Боку алоқаларини кескинлаштирган эди.
Маълумот учун, Меҳрибон Алиева 1964 йил 26 август куни Боку шаҳрида туғилган. 2017 йилдан бери Озарбайжонининг биринчи витсе-президенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда. У сиёсатга киришишидан аввал Ҳайдар Алиев жамғармасига раҳбарлик қилган ва парламент депутати бўлган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Илҳом Алиев ва Владимир Зеленский ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтганди. Улар Россия томонидан Озарбайжоннинг SOCAR компаниясининг Украинадаги нефть базасига берилган ҳаво зарбасини қоралаган эди.