АсосийДунё

Ҳиндистон яна бир ядровий қуролни синовдан ўтказди

Ушбу қурол 5 минг километрдан ортиқ масофага учувчи ва ядровий жанговар каллакларни таший олади.

'Ҳиндистон яна бир ядровий қуролни синовдан ўтказди'ning rasmi

Ҳиндистонда 5 минг километрдан  ортиқ масофага учувчи ва ядровий жанговар каллакларни ташишга қодир “Агни-5” баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги 20 август куни ушбу мавзу юзасидан расмий баёнот берган. Маълум қилинишича, синов Одиша штатида ўтказилган бўлиб, ракета барча техник ва операцион талабларга тўлиқ жавоб берган.

Ракета синови Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг сўнгги йилларда илк бор Хитойга ташриф буюришга тайёрланаётган бир пайтда бўлиб ўтмоқда. Ушбу ташриф Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида август охирида Хитойнинг Тянсзин шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И июль ойида Ню Деҳлига ташриф буюрганди. Шунингдек, аввалроқ Моди ва Си Сзинпин 2024 йил октябрь ойида Россияда бўлиб ўтган BRICS саммитида норасмий учрашув ўтказганди. Ушбу ижобий силжишлар орасида икки давлат орасида 2020 йилда COVID пандемияси сабаб бекор қилинган тўғридан-тўғри тижорий авиақатновларнинг қайта тикланиши, ҳинд сайёҳларига Тибетдаги зиёрат жойлари очилиши ва турист визаларининг қайта берилиши бор.

“Агни-5” ракетаси Ҳиндистоннинг ядро қуролига эга бошқа қўшниси — Покистонга қарши мудофаа стратегиясининг ҳам муҳим қисми саналади. Икки давлат ўртасида 2025 йил баҳорида сўнгги ўн йилликдаги энг кескин ҳарбий тўқнашувлардан бири содир бўлган, яъни икки томон бир-бирининг ҳудудига ракеталар билан зарба берган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:01

    Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди

    Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Лорижоний Теҳрон Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаслигини маълум қилди.

    'АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги зиддият қачон тугайди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:13

    АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги зиддият қачон тугайди?

    Трамп Эронга қарши операция қанча давом этишини очиқ айтди.

    'АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 17:45

    АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот

    АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эрон атрофидаги кескин вазият фонида жамоатчилик эътиборини тортган баёнотлар билан чиқиш қилди.

    'Дубай ва Абу-Дабида йирик ҳужум бошланди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 11:15

    Дубай ва Абу-Дабида йирик ҳужум бошланди

    Ушбу мудҳиш воқеа ортидан 1 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди.

    'Хоманаий  қандай ўлим топгани очиқланди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 09:24

    Хоманаий қандай ўлим топгани очиқланди

    Эрон давлат телевидениеси эфирида у ҳақда “Эрон Ислом инқилоби раҳбари шаҳидликка эришди” деган ибора ишлатилди.

    'Ироқда Садр Хоманаийнинг вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 08:46

    Ироқда Садр Хоманаийнинг вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилди

    Ироқнинг нуфузли диний ва сиёсий етакчиси Муқтада ал-Садр Эрон Олий раҳбари Али Кҳаменеининг вафоти муносабати билан бутун ислом оламига ҳамдардлик билдирди ва мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.